2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 1,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Озиқ-овқат импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,8 фоизга ёки 427 млн долларга ошди.
Ўзбекистон ярим йилда энг кўп буғдой сотиб олди — 375,4 млн долларлик. Ўтган йили бу кўрсаткич 300,4 млн долларни ташкил қилган эди.
Иккинчи ўринда 185,3 млн доллар билан шакарқамиш қайд этилган. Ушбу маҳсулотнинг деярли барчаси Бразилиядан келтирилади.
2022 йилнинг биринчи ярмида энг кўп импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари
Фото: ‘‘Stat.uz’’
Маргарин маҳсулотлари импорти қарийб 6 баробарга ошди ва учинчи ўринга кўтарилди. Январь—июнь ойларида 155,7 млн долларлик маргарин сотиб олинган.
Бундан ташқари олма импорти 6 баробарга кўпайиб, 10,2 млн долларни ташкил қилган. Йирик шохли қорамол гўшти, мандарин ва арпа импорти ҳам икки баробарга ошган.
Энг кўп импорт қилинган 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми ярим йилда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди