Фото: Dunyo
Бугун Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Mubadala ва TAQA компаниялари Талимаржон ИЭСга кенг кўламли инвестициялар киритишини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Имзоланган битимлар Талимаржон иссиқлик электр станциясини бошқарадиган қўшма корхона ташкил этишни назарда тутади. БАА компаниялари инвестициялари қўшма корхона 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов ҳамда илгари "Талимаржон ИЭС" АЖ томонидан жалб қилинган тахминан 700 миллион долларлик кредитларни тўлашга йўналтириладиган маблағлардан иборат. Шу тариқа, БАА компаниялари Талимаржон ИЭСга деярли 1 миллиард доллар сармоя киритмоқда.
Имзоланган битимлар БАА компаниялари учун Талимаржон ИЭС ва бошқа иссиқлик электр станцияларини электр энергияси ишлаб чиқариш комбинациялашган цикли энг замонавий буғ-газ қурилмалари билан жиҳозлаш орқали улар ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қўшимча инвестициялар киритиш имкониятини беради. Қурилмалар табиий газдан фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициенти ва атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар даражаси бўйича анъанавий буғ электр станцияларидан бир неча баравар устун. Келишувларни амалга ошириш Талимаржон ИЭС технологик даражаси ва ишончлилигини сезиларли даражада оширади, аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларни барқарор ва сифатли электр токи билан таъминлайди.
Ҳамкорлик навбатдаги босқичи доирасида БАА компаниялари "Талимаржон ИЭС" АЖда қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратишга инвестициялар киритади. Стратегик энергетика саноатига чет эл инвестициялари фаол жалб қилиниши йирик инфратузилма активларини ташқи қарз олиш йўли билан молиялаштириш анъанавий ёндашувини тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга ўзгартиришга имкон беради ва республика ташқи қарзи билан боғлиқ молиявий барқарорликни, суверен кредит рейтинги изчил яхшиланишини таъминлайди.
Mubadala Абу-Даби ҳукуматига тегишли бўлган ва дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритаётган инвестиция компанияси. Компания инвестиция портфели аэрокосмик, агробизнес, АКТ, металлга ишлов бериш, тоғ-кон саноати, коммунал хизматлар каби соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олади. Компания умумий активлари 250 миллиард доллардан ошади.
TAQA - ADQ инвестиция холдингига тегишли бўлган ва дунё 11 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритадиган энергетика соҳасидаги компаниядир. Компания активлари умумий қиймати 80 миллиард доллардан ошади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди