Фото: Bloomberg
Доллар ўтган бир йил давомида глобал валюталари саватига нисбатан қарийб 20 фоизга кўтарилди ва сўнгги 20 йилдаги энг юқори даражага етди. The Economist нашри доллар билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилди.
Айни пайтда бир евро бир доллардан камроқ қийматга эга. Бутун дунёда захира валютаси сифатида доллар тахтига даъвогарлар сифатида ҳисобланадиган иена, юань ва криптовалюталарнинг қиймати ҳам пасайиб кетди.
Америка Россияни сиқиш учун молиявий таъсиридан фойдаланган бўлса ҳам, одамлар хавфсиз бошпана сифатида долларга асосланган молиявий тизимга ишонишда давом этди.
Доллар шу тариқа глобал молиявий тизимда ҳукмронлик қилди. Аммо масалага чуқурроқ қаралса, долларга қарши туриши мумкин бўлган технологик силжишлар жадал ривожланмоқда.
Доллар курси бир нечта иқтисодий ҳолатларни акс эттиради. Ҳатто Европа ва Хитой таназзулга юз туца ҳам, Америка иқтисодиёти сезиларли даражада барқарор, иш ўринлари кўпайиб, даромадлар ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда.
АҚШда инфляция юқори ва Федерал резерв тизими (Fed) бошқа йирик марказий банкларга қараганда тезроқ ва юқорироқ ставкаларни оширмоқда.
Америка учун кучли доллар баъзи афзалликларга эга. Бу узоқ муддатли рақобатбардошлик муаммоларини келтириб чиқариши мумкин бўлса ҳам, инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради.
Дунёнинг кўп қисми учун бу ёмон янгилик. АҚШ доллари савдо ҳисоб-фактуралари ва трансчегаравий қарзларда доимий фойдаланилади.
Бунинг оқибатида, Fed ставкаларни ошириб, капитални Америкага ўтказар экан, ривожланаётган бозорларнинг молияси қийин аҳволда қолади.
Ҳозиргача Ҳиндистон каби йирик иқтисодлар ўзини яхши ушлаб турди, аммо Шри-Ланка ва Покистон каби катта қарзлари бўлган кичикроқ мамлакатлар бир қанча муаммоларга дуч келди. Бу глобал долларга асосланган тизимнинг чидамлилиги, у қўзғатадиган норозиликларга қарамай, Американинг кучини сақлаб қолишдан далолат беради.
Мамлакат ўтган 15 йил ичида молиявий инқироз, ёмон ҳал қилинган пандемия, кенгайган бюджет тақчиллиги ва 2021 йилда конституциявий инқироз билан оғир кунларни бошдан кечирди. Шунга қарамай, доллар курси кўтарилаётганда иккита технологик тараққиёт диққатни тортмоқда.
Биринчиси, давлат томонидан бошқариладиган янги рақамли валюта ва тўлов тизимлари ниҳоят ўзига жалб этмоқда.
Хитойнинг э-юанида ҳозирда 260 миллион фойдаланувчи бор ва у билан боғлиқ технология охир-оқибат Хитойга барқарорликни сақлаш учун зарур деб ҳисоблаган капитал назоратини сақлаб, ўзининг глобал тўлов тармоғини бошқаришга имкон бериши мумкин.
Бу ҳамма нарсани Америка санкцияларидан ҳимоя қилиши имконини юзага келтиради. Бошқа жойларда давлат тўлов тизимлари кучли тармоқ эффектларини намойиш этмоқда.
Ҳиндистоннинг UPI ва Бразилиянинг PIХ тўлов тизимидан 126 миллион киши фойдаланган.
Бугунги кунда ушбу тўлов тармоқлари маҳаллий ҳисобланади; эртага улар долларга асосланган тизимга муқобил сифатида трансчегаравий операцияларни осонлаштириши мумкин.
Иккинчиси — криптовалюталар. Агар криптовалюталардаги фирибгарликларни ҳисобга олмаса, марказлашмаган молия технологиялари яхшиланишда давом этмоқда.
20-асрда доллар дунёнинг захира валютаси сифатида стерлингни ортда қолдирди ва ҳисоб бирлиги, қиймат омбори ва тўлов воситаси сифатида кенг қўлланила бошлади.
Глобал валюта режимларининг навбатдаги ўзгариши содир бўлиш эҳтимоли кам, чунки янги технологиялар баъзи захира-валюта функцияларини ажратишга имкон беради.
Доллар қадрсизлана бошлади
Бироқ Bloomberg маълумотларига кўра, доллар шу ҳафта рекорд даражадаги кўрсаткичдан кейин 0,7 фоизга тушиб кетди. Пасайиш ривожланаётган мамлакатлар валюталарида ўсишга олиб келди.
Европа Марказий банки (ECB) ставкаларни 0,75 фоизга кўтарганидан кейин евро ҳам юқорилай бошлади. Ҳаттоки бу ҳафта 24 йиллик энг паст даражага тушиб кетган иена ҳам кўтарилди.
Ўзбекистонда ҳам 12 сентябрь учун сўмнинг долларга нисбатан қиймати 22 сўмга арзонлаб, 10 955 сўмни ташкил қилди.
Доллар курсининг пасайиши сўнгги пайтларда қадрсизланган валюталарга имтиёз беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”