08:14 / 14.09.2022
1 345

«Ўзбек бренди» остида вино маҳсулотлари экспорт қилинмоқда (фото)

«Ўзбек бренди» остида вино маҳсулотлари экспорт қилинмоқда (фото)
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
«Ўзбек бренди» остида вино маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Бугунга келиб Ўзбекистон Ўрта Осиёда узум ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Жаҳон бозорида узумга бўлган талаб йил сайин ошиб бормоқда. Ўзбекистонда узумнинг ҳўл мева ва қуритилган кўринишда (майиз) экспорт қилиш имкониятлари жуда кенг.

Мамлакат ҳудудида узумчилик саноатини ривожлантириш учун Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари иқлими жуда қулай ҳисобланади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фарғона туманидаги «Фергана Франц» қўшма корхонасининг мавжуд 1 203 гектарлик ер майдонида узум кластери яратилган. Унда узум етиштирилиб, қайта ишланади ва вино маҳсулотлари тайёрланади.

Маҳсулотлар Россия, Латвия, Литва, Озарбайжон, Хитой каби хорижий давлатларга «Ўзбек бренди» остида экспорт қилинади ва ички бозорга ҳам чиқарилади.

Хусусан, 2021 йилда корхона томонидан 2,5 миллион 500 доллар миқдорида вино маҳсулотлари экспорт қилинган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 6,5 минг тонна бўлган корхонага тумандаги 101 та фермер хўжаликлари бириктирилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 42 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда 72 та узум хом ашёсини қайта ишлаш пунктлари мавжуд.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Шунингдек, ушбу корхоналардан 16 таси табиий вино ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корохоналардир.

Вино, мева винолари ва коняк маҳсулотларининг экспорт географияси Конго, Литва, Италия, Чехия, Туркия, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Мўғўлистон, Исроил ва Испания каби давлатлар ҳисобига кенгайиши кутилмоқда ва шу борасида ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Ўзбек бренди» остида вино маҳсулотлари экспорт қилинмоқда (фото)
ePN