Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўналишлари белгилаб олинди.
15 сентябр куни Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпингнинг музокаралари бўлиб ўтди.
Президент Си Жинпингни унинг ташриф арафасида чоп этилган, халқлар кўп асрлик ришталар билан боғланганини тасдиқловчи ва дастурий аҳамиятга эга «Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ёрқин келажагини биргаликда барпо этиш» сарлавҳали муаллифлик мақоласи учун миннатдорлик билдирди. Хитой халқи Си Жинпинг раҳбарлигида эришаётган ютуқларни қайд этиб, Хитой Коммунистик партияси бўлажак 20-ялпи мажлиси муваффақиятли ўтишини тилади.
Хитой раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаёти барча жабҳаларида улкан натижалар бераётганини таъкидлади.
Етакчилар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш муҳим йўналишларини атрофлича кўриб чиқди.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди. Ўтган йилда товар айирбошлаш рекорд кўрсаткич – 8 млрд долларга етди, жорий йил бошидан эса 30 фоиздан ортиқ ўсди. Охирги беш йилда Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 млрд доллардан ошди. Кенг кўламли иқтисодий ҳамкорлик бўйича беш йиллик дастур, иқтисодиёт муҳим тармоқлари ва ижтимоий соҳада қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, бунда электрон тижоратни ривожлантириш, саноат кооперацияси бўйича, аввало, автомобилсозлик, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма каби соҳаларда илғор лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш, ҳудудларни ривожлантириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этишни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари 1-форумини ўтказиш таклиф этилди.
Минтақа тараққиёти ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлиги учун стратегик аҳамиятга эга “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темирйўли қурилишини бошлаш тўғрисида келишувга эришилгани қайд этилди.
Гуманитар ҳамкорлик, шу жумладан, соғлиқни сақлаш, вакциналар ишлаб чиқариш, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма дастурларни кенгайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Келгуси йилда ўзаро дўстлик ва англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йилини ўтказишга келишиб олинди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди. Афғонистонда тинчлик жараёнига ва иқтисодий тикланишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни, халқаро ва минтақавий тузилмалар, “Марказий Осиё – Хитой” механизми доирасида тизимли ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Хитой етакчиси Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги фаолиятини, бунинг натижасида ташкилотни кенгайтириш ва халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинганини юксак баҳолади.
Тадбир якунида умумий қиймати 15 млрд долларлик устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликка доир келишувлар имзоланди.
Музокаралар якунида Си Жинпинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Хитойга боришга таклиф этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”