Самарқандда Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги билан табриклади. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръатлари қайд этилди. Томонлар ҳамкорликни ўзаро манфаатли барча йўналишларда кенгайтириш борасида биргаликда ишлашга тайёр эканини таъкидлади. Етакчилар ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётганини кўрсатиб ўтди. 2022 йил бошидан буён товар айирбошлаш 30 фоизга ўсди. Кейинги олти йилда қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайди.
Фото: Президент матбуот хизмати
IT, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Яқин йилларда ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш дастурларини, шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш битимини тез фурсатда қабул қилиш ва амалга ошириш зарурлиги айтилди.
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Ҳиндистон билан транспорт алоқаларини, шу жумладан, «Чобаҳор» портидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлашдан манфаатдор экани таъкидланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг учта университети очилди.
Биринчи Ҳиндистон–Марказий Осиё онлайн саммитининг якунлари юксак баҳоланди, ушбу платформа доирасида қабул қилинган келишувларни рўёбга чиқариш муҳимлиги қайд этилди. Ҳиндистон томонига БМТ бош ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирилди.
Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Нарендра Моди Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. Ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича қўшимча чоралар кўришга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди