Ўзбекистонда 387 та паррандачилик корхонасига 221,1 миллиард сўм субсидиялар берилди. Бу ҳақда АОКАда «Паррандасаноат» уюшмаси раиси ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, республикада 1300 дан ортиқ корхона мавжуд бўлиб, улар томонидан 2022 йилнинг 8 ойида 5,05 миллиард дона тухум (йиллик прогнозга нисбатан 60,1 фоиз кўп) ҳамда 359,7 минг тонна (йиллик прогнозга нисбатан 60 фоиз кўп) парранда гўшти ишлаб чиқарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сонли қарорига асосан паррандачилик корхоналарига реализация қилган маҳсулотлари учун субсидиялар ажратилмоқда. Бугунги кунгача жами 387 та паррандачилик корхонасига 221, 1 миллиард сўм, шундан — парранда гўшти етиштирувчи 230 та корхонага 67,5 минг тонна учун 165, 8 миллиард сўм, тухум ишлаб чиқарувчи 157 та корхонага 1,1 миллиард дона тухум учун 55,61 миллиард сўм маблағ берилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди