08:20 / 24.09.2022
1 060

Марказий Осиё ва Ҳиндистонни боғловчи транспорт йўлаги бўйича келишувга эришилди

Марказий Осиё ва Ҳиндистонни боғловчи транспорт йўлаги бўйича келишувга эришилди
© Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо айланмасининг барқарорлигини таъминлайдиган янги транспорт йўлагининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.

Вазирликда Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссия делегацияси билан ташкил этилган учрашувда Чобаҳор порти орқали "Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон" транспорт йўлагини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

© Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Музокараларда яқин келажакда 1 миллиард долларга етадиган Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо айланмасининг барқарорлигини таъминлайдиган янги транспорт йўлагининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди”, дейилади хабарда.

“Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон” янги транспорт йўлагини ривожлантириш лойиҳаси муҳокама қилинди
© Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Мазкур йўлак, шунингдек, яқин истиқболда 3,2 миллиард долларни ташкил этиши мумкин бўлган Марказий Осиё ва Ҳиндистон мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо муносабатлари доирасида маҳсулот этказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлашга ҳам қаратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий Осиё ва Ҳиндистонни боғловчи транспорт йўлаги бўйича келишувга эришилди