
Москва биржаси савдоларида Россия рублининг долларга нисбатан бирмунча қадрини тиклагани қайд этилди. Москва вақти билан соат 10:10да Америка валютаси 64,98 рублга баҳоланди. Бунда 1 евро учун 73,77 рубль беришган, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.
Албатта, кейинчалик доллар ўз нисбатини қайтариб, 65,17 рублгача кўтарилган. Шунга қарамай, Америка валютаси кунлик савдоларда 1,60 рублга арзонлашган. Россия валютаси жаҳон нефть бозорида нархларнинг кўтарилиши баробарида ўз қадрини мустаҳкамламоқда. Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали бир баррель нефть 46,43 доллардан сотилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Америка нефть захиралари 1,1 миллион баррелга камайгани тўғрисидаги хабарлар нефть бозори жонланишига сабаб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар