1 460
«Ўзбекистоннинг Венгрия билан яқинлашуви замирида кўпроқ иқтисодий ва геоиқтисодий лойиҳалар туради» — сиёсатшунос
Фото: Facebook / Камолиддин Раббимов
Ўзбекистоннинг Венгрия билан яқинлашуви замирида кўпроқ иқтисодий ва геоиқтисодий лойиҳалар туради. Бу ҳақда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Telegram’даги каналида фикр билдирди.
Камолиддин Раббимовнинг ёзишича, икки мамлакат ҳамкорлиги негизида геосиёсат ва геомафкура масалалари мавжуд эмас.
«Ўзбекистон президентининг Венгрияга ташрифи, адашмасам, икки йил олдин режалаштирилган эди. Венгрия Турк давлатлар ташкилоти кузатувчиси. Бу ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон аъзо, Туркманистон ва Венгрия – кузатувчи. Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Европа Иттифоқидаги репутацияси анча зиддиятли.
Лекин Ўзбекистоннинг Венгрия билан яқинлашуви замирида кўпроқ иқтисодий ва геоиқтисодий лойиҳалар туради, геосиёсат ва геомафкура эмас. Венгрия аҳолиси 10 миллионга яқин. Иқтисодиёти анча тез ўсмоқда.
Венгрия ўзининг тарихини хунлар билан, Атилла билан боғлайди. Генезисини «туркий» деб билади, лекин Европа халқлари билан анча кучли аралашганини тан олади. Венгрлар – христиан. Лекин бошқа христианлар, айниқса, католиклар уларни тарихан унчалик яхши кўрмаслигини яхши билишади. Турк давлатлар ташкилотида Орбан муттасил иштирок этиб келади», – деб ёзган сиёсатшунос.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетгани хабар қилинганди. Қайд этилганидек, ташриф дастурида Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув ва бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди