06:00 / 05.10.2022
994

Ўзбекистон ва Венгрия ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Венгрия ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади
Владимир Норов ва Петер Сийярто / Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Венгрия ядровий энергетика соҳасида комплекс ҳамкорлик дастурини йўлга қўяди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норов билан ўтказган музокаралари якунлари бўйича маълум қилди.

"Венгрия ва Ўзбекистон ядровий энергетика соҳасида комплекс ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиши муҳим аҳамият касб этади. У учта қисмдан иборат бўлади. Биринчиси, Ўзбекистонда қурилаётган АЭСда Венгрия совитиш тизимларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, ушбу комплекс ҳамкорлик учун таълим асоси бўлади. Венгрия ҳар йили ўзбекистонлик олий ўқув юртлари талабаларига 170 та стипендия ажратади. Уларнинг бир қисми, ядровий энергетика соҳасидаги бўлажак инженер ва экспертлар Венгрияда тайёрланади", - деди Сийярто.

Унинг сўзларига кўра, учинчи қисм қиздирувчи унсурлар билан боғлиқ тадқиқот ва ишланмалар дастурининг йўлга қўйилиши ҳисобланади.

"Ядровий ривожланишнинг мазкур комплекс дастури келгусида Венгрия-Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигининг муҳим асосларидан бири бўлади", - деб таъкидлади Сийярто.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга 3 октябр куни расмий ташриф билан Будапештга келди.

4 октябр куни Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Президентлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумида умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция, савдо ва молиявий келишувлар имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Венгрия ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади