1 226
Марказий банк раиси: «Россия ва Хитойга иқтисодий қарамлигимиз ошяпти, деган хулосамиз йўқ»
Ўзбекистоннинг Россия ва Хитой билан ташқи савдо ҳажми ўсгани иқтисодий қарамлик ортиб бораётганини англатмайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов журналистлар билан мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Мамаризо Нурмуродовнинг айтишича, ташқи савдонинг 40 фоизи икки давлат ҳиссасига тўғри келаётгани қарамлик даражасини белгиламайди.
- "Ҳақиқатан Россия ва Хитой билан экспорт-импорт ҳажми ортди. Иккисини қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, 40 фоиз атрофига етди. Марказий банк буни хавфли деб ҳисобламайди. Иқтисодий қарамлик ошяпти деган хулосамиз йўқ. Чунки бизни макроиқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатяптики, ҳар бир давлатни глобализация жараёни энг аввало, регионал характерга эга. Масалан, Американинг асосий савдо ҳамкорлари Канада, Мексика, Африка давлатлари. Худди шу каби Европа ҳам ўзи ва атрофидагилар билан кўпроқ савдо қилади.
Ташқи савдонинг 40 фоиз атрофида шаклланаётгани қарамлик даражасини белгиламайди. Чунки бугунги кундаги вазият бизни ўшалар билан савдо қилишга ундаяпти. Мисол учун, бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 1,5 бараварга ошди. Асосий экспорт Россияга бўлди. Бу қарамликми? Йўқ! Бу маҳсулотларни ундан узоқроққа, масалан, Европага юборишга логистикамиз йўқ. Энг асосий мақсадимиз маҳсулотни сотиб, даромадини уни етиштирганларга етказиш. Бунга шу нуқтаи назардан ёндашиш керак бўлади.
Экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотларимизни қарамлик доирасига боғланадиган чегараси йўқ. Масалан, технологик ускуналарни олиб келдик. Эртага унинг хом ашёсини ҳам фақат ўша давлатдан олиб келадиган бўлсак, бу қарамликнинг бир кўриниши бўлади. Лекин бизда олиб келинаётган технологик ускунами, хом ашёми, уларни бошқа жойлардан ҳам олиб келиш имкониятимиз кенг. Рақобат нуқтаи назаридан ҳозирги шароитда Хитойдаги ёки Россиядаги маҳсулотларни олиб келиш биз учун мақбул бўлгани учун бундан фойдаланамиз. Глобал муаммоларнинг ечилиши буни яна ўз ўрнига тушишига ва бизнинг бошқа давлатлар билан экспорт имкониятларимизни янада кенгайтиришга имконият беради", - дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов.
Аввалроқ январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар маълум қилинганди. Рўйхатда Россия биринчи (2 млрд 163,5 млн доллар), Хитой иккинчи ((2 млрд 20,3 млн доллар) ўринда қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди