
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Хитойдан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида чой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 19,7 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги поғоналардан мос равишда 1,8 минг тонна ҳамда 672 тонна ҳажм олиб келинган мандарин ва олма жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- маккажўхори – 654 тонна;
- ўсимлик ёғи – 556 тонна;
- какао ва шоколад – 536 тонна;
- қандолат маҳсулотлари – 183 тонна;
- балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 42 тонна;
- қаҳва – 41,5 тонна;
- сут маҳсулотлари – 26,3 тонна.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар