1 133
АҚШнинг Индиана штати Ўзбекистон билан савдо, сармоявий ва таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамламоқда
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Индиана штати пойтахти Индианаполис шаҳридаги Халқаро марказ президенти Мартин Байер, тараққиёт ва ташқи алоқалар бўйича вице-президент Светлана Рамер, мижозлар ва ҳамкорлар билан ишлаш бўйича вице-президент Колин Ренк билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Элчихонадан олинган маълумотга кўра, суҳбат аввалида Америка вакиллари Ўзбекистонда жозибадор сармоявий ва фаровон ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан танишган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги саноатига замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, академик шериклик алоқаларини йўлга қўйиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинган.
Мартин Байернинг таъкидлашича, у раҳбарлик қилаётган марказ ярим аср давомида Индиананинг халқаро алоқалари учун катализатор бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Марказ корхона, ташкилот ва давлат идоралари, шунингдек, университетлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, штатнинг турли дастур ва хизматлар орқали глобал манфаатларини кенгайтирмоқда.
Индиана штатида дунёнинг 38 та давлатидан 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар фаолият кўрсатмоқда, 30 мингдан ортиқ чет эллик талаба таҳсил олмоқда, ҳудуднинг 30 дан ортиқ шаҳарлари билан халқаро биродарлик алоқалари ўнатилган. Мартин Байер, шунингдек, Халқаро марказ Индиана штати билан барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда хорижий давлатлар билан муносабатларни таъминлашини билдирган.
Америка вакиллари қишлоқ хўжалиги соҳасини ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида алоҳида таъкидлаган. Мартин Байернинг сўзларига кўра, Индиана ерларининг 80 фоизи деҳқончилик ва ўрмон хўжалиги эҳтиёжларига йўналтирилган ва ҳар ўнинчи иш жойи бевосита ушбу соҳа билан боғлиқ. Бундан ташқари, штат ҳар йили 4,6 миллиард доллардан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Индиана халқаро маркази вакиллари қишлоқ хўжалиги соҳасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий эксперт ва компаниялар билан учрашув ва музокаралар ташкил этишга тайёр эканини билдирган.
Мартин Байер, шунингдек, академик алоқалар ҳамкорликни кенгайтиришнинг яна бир истиқболли йўналишига айланиши мумкинлигини таъкидлаган. Шу муносабат билан Индиана университети билан Ўзбекистондаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни таклиф қилган.
Индиана халқаро маркази раҳбари минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзбекистонлик тадбиркорлар, академик ва ишбилармон доиралар вакилларининг ушбу штатга ташрифини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, Индиана халқаро маркази 1971 йилда Индиана штатининг корхоналари, давлат идоралари ва таълим муассасаларига халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда ёрдам беришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Марказ хусусий сектор учун турли дастурлар ва хизматларни таклиф этади. Жумладан, минтақавий офислар очиш, халқаро алоқалар ўрнатиш ва малака ошириш курсларини ташкил этишда ёрдам беради. Бундан ташқари, Халқаро марказ халқ дипломатияси соҳасидаги илғор тажрибани тарғиб қилувчи «Глобал Ties У.С.» нотижорат ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти томонидан ҳар йили хорижий давлатлар, жумладан, Ўзбекистон вакиллари учун ташкил қилинадиган «International Visitor Leadersҳип Програм» уч ҳафталик алмашинув дастурида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди