
Хитой халқ банки (марказий банки) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 0,59 фоиз ёки 378 базавий пунктига туширишга қарор қилган. Эндиликда бир Америка доллари 6,4943 юанга баҳоланмоқда. Айтиш жоизки, юаннинг хорижий валютага нисбатан мазкур қадрсизланиши 2015 йил августидан бери энг кучлиси ҳисобланади.
Шу билан бирга, Халқ банки мамлакат молия тизими ликвидлигини РЕПО амалиёти воситасида қўллаб турибди. ТАССнинг хабарига кўра, 3–4 май кунлари Хитой марказий банки РЕПО (қимматли қоғозларни қайта сотиш шарти билан харид қилиш амалиёти) ёрдамида 30,8 млрд доллар миқдоридаги маблағни муомалага чиқарган.
Маълумки, АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Индиана штатида қилган сайловолди нутқида Хитойни савдо сиёсати ва юань курсини ўйнатиш билан Америка иқтисодиётини «зўрлаётганлик»да айблаган эди, дейилади "Кун" нашрида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар