Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бу борада яратилаётган шароитлар туфайли ишбилармонлар кўпайиб бормоқда. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпи кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Экспортда ҳам уларнинг ўрни юқори.
Бугунги кунда бизнесни тартибга солувчи 6 мингдан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ва 40 мингта техник ҳужжатлар мавжуд. Айрим эски талаблар янги маҳсулотлар, технологиялар ва хизматларни жорий этишни қийинлаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ тадбиркорларнинг замонавий фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган талаблар қайта кўриб чиқилиб, бир қатор енгилликлар жорий қилинди.
Хусусан, тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситаларини аниқ белгиланди. Булар давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензиялаш ва рухсат бериш, техник тартибга солиш, тариф ва нотариф тартибга солиш, мажбурий суғурта, давлат назорати, рақобатни ҳимоя қилиш, жавобгарлик ўрнатиш кабилардир.
Таҳлиллардан келиб чиқиб, кўплаб тартиб-таомиллар ҳам қисқартирилди. Масалан, тадбиркорлик субъектининг устав фонди камайтирилаётганида кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш, электр энергияси ортиқча истеъмол қилинганида уни узиб қўйиш, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш каби жараёнлар кўп оворагарчиликка сабаб бўляпти. 2023 йил 1 январдан бундай мажбурий талаблар бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестрини шакллантириш мўлжалланган. У икки босқичда қилиниб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади. Бу реестрга киритилмаган талаблар бўйича тадбиркорга нисбатан жавобгарлик белгилаш тақиқланади.
Президентимиз шу йил 22 август куни бўлган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда соҳани рақамлаштириш, ҳужжатларни қоғоз шаклида сақлашни камайтириш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Илгари амал қилган тартибга кўра, юридик шахснинг иш ҳақлари ва бошқа даромадлари, улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатлар 75 йил давомида қоғоз ҳолида сақланиши керак эди. Янги фармон билан маълумотлар солиқ идоралари базасида борлиги учун уларни қоғозда сақлаш бекор қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўзларининг ички бухгалтерия бирламчи ҳужжатларини ахборот тизимлари орқали тузганда, уларни қоғоз шаклида юритишдан озод этилмоқда. Бу ўзгаришлар натижасида 587 мингта корхона қоғозбозликдан қутулиб, иши енгиллашади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларига молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим қилиш, 9 хил статистика ҳисоботларини топшириш амалиёти бекор қилинди.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларнинг ахборотини тинглаб, ушбу фармон ижросини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини юритишни соддалаштириш, қулай бизнес муҳитини яратиш ишларини изчил давом эттиришга кўрсатма берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди