date
views 1 272

Лазиз Қудратов барча масалалардан озод қилиниб фақат инвесторлар билан ишлайди

Лазиз Қудратов барча масалалардан озод қилиниб фақат инвесторлар билан ишлайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи йиғилишида бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, давлат раҳбари томонидан маълум қилинишича, ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов бундан буён бошқа барча масалалардан озод қилиниб, бор эътиборини фақат инвесторлар билан ишлашга қаратади.

Шунингдек, бош вазир ўринбосарлари Ж.Ходжаев, Ж.Қўчқоров, Ж.Мирзамахмудов ўз йўналишлари бўйича келиб тушадиган мурожаатларни ижобий ҳал этишни таъминлайди.

Йиғилиш давомида таъкидланишича, инвесторни аэропортда кутиб олишдан тортиб, бизнес учун зарур рухсатнома ва лицензиялар беришгача бўлган барча хизматлар «ягона ойна» тамойили асосида кўрсатади.

Инвесторнинг бирор бир муаммоси ечилмасдан қолса, тегишли раҳбар ишдан кетади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Лазиз Қудратов барча масалалардан озод қилиниб фақат инвесторлар билан ишлайди