Фото: Bloomberg
2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистондан Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми бўйича бешинчи ўринни эгаллаган. Бу ҳақда Хитой божхона бош бошқармасига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Бошқарманинг онлайн тизимида сўнгги ойларда импорт қилинган қувур газининг жисмоний ҳажми кўрсатилмаган.
Департамент маълумотларига кўра, Хитойга газ қувури орқали ёнилғи етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.
Ўн ой давомида бу мамлакатдан етказиб берилган хом ашё 8,23 миллиард долларни ташкил этди (йиллик кўрсаткичга нисбатан 53 фоиз ўсиш).
Иккинчи ўринни 3,1 миллиард доллар билан Россия эгаллаган бўлса, учинчи ўринда Мьянма қайд этилган — 1,13 миллиард доллар.
Тўртинчи ўринда Қозоғистон (996,5 миллион доллар, 15,2 фоиз ўсиш), бешинчи ўринда Ўзбекистон (916,7 миллион доллар, 52,5 фоиз ўсиш) жойлашган.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида газ ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 фоизга камайган. Умумий ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг ўн ойида 1,07 млн тоннани ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди