
Дубайдаги Nemesis International DMCC компанияси томонидан ташкиллаштирилган кимошди савдосида 63 млн долларга сотиб олинган олмос шу вақтгача сотилган қимматбаҳо тошлар орасида энг қимматбаҳосига айланди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар тарқатган.
Ушбу ишлов берилмаган олмос 813 карат оғирликда бўлиб, уни офиси Ванкувер шаҳрида жойлашган Lucara Diamond Corp компанияси Ботсванадаги кондан топган.
"Бу баланд нарх Lucara учун янада баланд нарх берилишини таъминлайди. 63 миллион доллар кутилганидан ҳам аъло бўлди", деган BMO Capital Markets аналитиги Эдвард Стек.
Бундан олдинроқ, Ботсванадаги Karowe шахтасидан топилган яна бир сайқалланмаган 1109 каратли олмос 29 июнь кунги кимошди савдосига қўйилгани маълум қилинганди.
Аукцион уйи теннис коптоги катталигидаги ишлов берилмаган бу Lesedi la Rona («Бизнинг ёғдумиз») номли тошнинг 70 миллион долларга сотилишини кутмоқда.
Sotheby’s савдо уйи мутахассиси сўзларига кўра, олмос катталик ва сифат жиҳатидан аъло даражада. "Шу пайтгача очиқ савдога қўйилган олмосларнинг барчаси Lesedi la Rona’га етишига анча бор", — дея таъкидлади у.
Олмос Lucapa Diamond Company компанияси томонидан Ботсванада 2015 йил ноябрида топилган эди. Бу тош кейинги 100 йил ичида топилган энг йирик қимматбаҳо тош ҳисобланади. Унинг ёши 3 миллиард йилдан ошади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар