Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги нақд валюта йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилиши тартиби белгиланган.
Ушбу тартибга киритилаётган ўзгартиришда декларациялаш миқдорини 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдорда этиб белгиланмоқда.
Жисмоний шахслар томонидан декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағлари декларацияланмаган ҳолда тақдим этилганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари тушунтирилиши тартиби жорий этилмоқда.
Билдирилишича, лойиҳа қабул қилиниши орқали валюта олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солиниши, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратилиши ҳамда давлат бюджети маблағлари иқтисод қилиниши таъминланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...