1 233
Ўзбекистон бозорига Польша сармоялари ва энг янги технологиялар жалб этилиши кутилмоқда
Фото: ТИВ матбуот хизмати
Ўзбекистон бозорига Польша сармоялари ва энг янги технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 декабрь куни Владимир Норов Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги давлат котиби, ҳукуматнинг хорижий инвестициялар бўйича ваколатли вакили, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Гжегож Пеховяк билан музокаралар ўтказди.
Унда савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь сентябрь ойларида товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга, сўнгги уч йилда эса Ўзбекистонда Польша капитали иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар сони икки баробарга ошгани қайд этилган.
Томонлар иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, хусусан, Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссияси доирасидаги қўшма ишларни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқлаган. Шу нуқтаи назардан, келгуси йилда комиссия йиғилиши ва бизнес-форум ўтказиш зарурлиги таъкидланган.
Тўқимачилик ва рақамлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди