Хоразм вилояти ҳокимлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар вакилларидан иборат делегация Миср пойтахтида бўлиб ўтган Food Africa 2022 халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар қилмоқда «ЎзА».
Тадбир давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Африка бозорида сотиш имкониятлари ўрганилди. Кўргазма технологиялар бўлимида мамлакатда етиштирилган меваларни сақлаш учун омборхоналарни махсус материаллар билан жиҳозлаш бўйича Бельгия ва Германия компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди.
Унда янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириш ва қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўтказилган учрашув натижасида Европа томони билан тегишли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Хоразм вилоятида етиштирилган гуруч ва қуруқ мева маҳсулотларига мисрликлар катта қизиқиш намоён этди. Ушбу маҳсулотларни Ўзбекистондан Мисрга экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида алоҳида учрашув ташкил этилди. Унда Миср вакиллари маҳсулотлар намуналарини олиш ва экспорт шартномаларини имзолашга тайёр эканини билдирди.
Кўргазма ташкилотчилари Ўзбекистон йирик озиқ-овқат ишлаб чиқариш компанияларини 2023 йилда ўтказиладиган Food Africa 2023 халқаро ярмаркасида қатнашишга чақирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди