15:11 / 20.12.2022
1 135

Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилади

Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади. 2023 йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади. Бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади.

Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилади