Александр Новак: «Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб беришни ошириш ниятида»

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон ички бозорларига газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан уларнинг ички бозорига газ етказиб бериш ҳажмининг ўсишини муҳокама қилмоқдамиз, чунки уларнинг истеъмоли ортиб бормоқда», – дейди Александр Новак.
Бундан ташқари, Новак Россия Озарбайжон билан ўзининг ички истеъмоли учун газ етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олганини ва келажакда своп етказиб беришни муҳокама қилиши мумкинлигини айтди.
Новакнинг қўшимча қилишича, Хитой Россиядан келадиган қувур газининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан уларнинг ички бозорига газ етказиб бериш ҳажмининг ўсишини муҳокама қилмоқдамиз, чунки уларнинг истеъмоли ортиб бормоқда», – дейди Александр Новак.
Бундан ташқари, Новак Россия Озарбайжон билан ўзининг ички истеъмоли учун газ етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олганини ва келажакда своп етказиб беришни муҳокама қилиши мумкинлигини айтди.
Новакнинг қўшимча қилишича, Хитой Россиядан келадиган қувур газининг асосий истеъмолчиси ҳисобланади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг























Изоҳлар 0
…