22:33 / 26.12.2022
1 388

Путин: МДҲ ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтишни бошлади

Путин: МДҲ ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтишни бошлади
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтишни бошладилар. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида маълум қилди.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, учрашув давлатларнинг бундан буён ҳам ҳамкорликни ривожлаштириш ниятлари борлигидан далолат беради.

Путиннинг сўзларига кўра, мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлиги муваффақият билан амалга ошмоқда, йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш 100 миллард долларни ташкил этган.

Боз устига МДҲ давлатлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтишни бошладилар”, - деди Россия раҳбари.

Санкт-Петербургдаги саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Путин: МДҲ ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтишни бошлади