19:00 / 04.01.2023
1 303

Мирзиёев ва Путин нефть-газ соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гаплашди

Мирзиёев ва Путин нефть-газ соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гаплашди
Бугун, 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръати, шу жумладан ўзаро товар айирбошлаш ортаётгани, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма корхона ва кооперация лойиҳалари сони ошаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги фаол мулоқотларни давом эттириш, шу мақсадда ҳар йили Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон-Россия Ҳудудлар форуми имкониятларини самарали ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.

Нефть-газ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилнинг 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтган МДҲ норасмий саммитининг самарали натижаларини юксак баҳоланди.

Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, дўстона ва амалий руҳда ўтди, дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мирзиёев ва Путин нефть-газ соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гаплашди