Боку халқаро денгиз савдо порти
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Озарбойжонга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев «Алят» эркин иқтисодий зонаси ва «Боку халқаро денгиз савдо порти» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида Озарбойжон порти ва ЭИЗ ресурслари ва имкониятларидан биргаликда фойдаланиш асосида сармоявий, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Озарбойжон «Алят» ЭИЗ бошқаруви раиси Валеҳ Алескеров билан эркин иқтисодий зонада озиқ-овқат, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва бошқа юқори талабга ва қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва Европа Иттифоқи мамлакатлари, МДҲ ва бошқа қўшни давлатлар бозорларига экспортни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берилган ҳолда сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Боку халқаро денгиз савдо порти» бош директори Талеҳ Зиядов билан транспорт-логистика алоқаларини янада кенгайтириш, контейнерлар ташиш ва «Ro-Ro» усулида юкларини денгиз портлари орқали етказиш ҳажмини ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Боку халқаро денгиз савдо порти негизида ўзбек омборлари ва контейнер терминалларини очиш истиқболлари ҳамда юкларни, жумладан, кундалик эҳтиёжлар учун зарур товарларни икки давлат ҳудудлари орқали ўзаро ташиш масалаларини муҳокама қилиш учун Халқаро автомобиль транспорти бўйича Аралаш комиссия йиғилишини ўтказиш лозимлиги таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади