Ўзбекистоннинг 2022 йилги ташқи савдо айланмаси 50 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.
Мамлакатда ташқи савдо айланмаси ўтган йили 50,008 млрд долларни ташкил қилиб. 2021 йилга нисбатан 7,8 млрд долларга ёки 18,6 фоизга кўпайди.
Ташқи савдода экспорт ҳажми 19,3 млрд долларга (15,9 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 30,7 млрд долларга (20,4 фоизга кўпайди) етди. Йил давомида 11,4 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
2022 йилда Ўзбекистон ташқи савдода энг кўп Россия билан ҳамкорлик қилди — умумий 9,3 млрд доллар. Бу даврда Ўзбекистон Россияга 3,1 млрд долларлик экспорт қилган бўлса, импорт 6,2 млрд долларни ташкил қилди.
Ташқи савдо бўйича кейинги ўринда 8,9 млрд доллар билан Хитой бўлди. Бунда экспорт 2,5 млрд доллар, импорт 6,4 млрд доллар бўлган.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ҳамон учинчи ўринда Қозоғистон бормоқда — 4,6 млрд доллар. Йил давомида ушбу мамлакатга экспорт 1,4 млрд долларни, импорт 3,2 млрд долларни ташкил қилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан учта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган. Булар Афғонистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистондир. Қолган 17 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...