Европа давлатлари Россия нефтига қарши санкцияларни кучайтириш орқали катта таваккал қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Bloomberg агентлигига таяниб хабар берди.
Шундай қилиб, мақола муаллифи Жек Виттелснинг фикрича, Россиядан дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича чекловлар Европа давлатлари иқтисодиётига зарба бериши ва минтақада инфляцияни жиловлаш вазифасини мураккаблаштириши мумкин.
“Агар европалик харидорлар муқобил ёқилғи манбаларини топа олмасалар, санкциялар қишлоқ хўжалиги ва автомобиль транспорти каби дизель ёқилғисига қарам бўлган соҳаларда катта харажатларга олиб келади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Россия ҳамон ЕИ учун дизель ёқилғисини энг йирик етказиб берувчи ҳисобланади.
“2022 йилда Россия портларидан 220 миллион баррелга яқин нефт жўнатилган, бу 14 мингга яқин олимпия бассейнларини тўлдириш учун етарли”, дея қайд этилган.
Европа давлатлари Россияда катта ҳажмдаги нефт маҳсулотларини, хусусан, дизель ёқилғисини сотиб олади.
Ғарб матбуотига кўра, декабрь ойида улар маҳсулотни 2016 йилдан бери деярли рекорд ҳажмда харид қилишган. Етказиб беришнинг ярми Россия ҳиссасига тўғри келади. Европа Иттифоқининг Россиядан нефт маҳсулотларини денгиз орқали олиб киришга қўйган эмбаргоси 5 февралдан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...