06:00 / 25.01.2023
144

Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан фойдаланиши масаласи муҳокама этилди

Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан фойдаланиши масаласи муҳокама этилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 январ куни ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг 2022 йил сентябр ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотлар фаоллашгани, савдо изчил ошиб бораётгани ва етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучайганини мамнуният билан қайд этди.

Транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни илгари суриш, жумладан, Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан фойдаланиши масаласи муҳокама этилди