Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
27 январ куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган стратегик савдо-иқтисодий шериклик дастури имзоланди.
Ҳужжатни Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов имзолади.
Дастурда қуйидаги тармоқларни ривожлантириш режалаштирилган:
1. Ўзаро савдо. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш статистик маълумотларидаги фарқни камайтириш, тўқимачилик маҳсулотлари, электротехника, озиқ-овқат, фармацевтика, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, рангли металлар, алюминий, кўмир, цемент етказиб бериш ҳажмини ошириш.
2. Саноат кооперацияси. Бу йўналиш Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб қилган ҳолда саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат ҳудудида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этишни назарда тутади. Бундан ташқари, Қора-Болта шаҳрида трикотаж мато ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Жалолобод вилоятида ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
3. Транспорт-логистика соҳаси. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилишини бошлаш, йирик шаҳарлар ўртасида автобус ва автомобил йўловчи ташувчилар сонини кўпайтириш, шунингдек, Қошғар-Иркештом-Ўш-Андижон-Тошкент мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш.
4. Қишлоқ хўжалиги. Қирғизистонда чорвачилик кластери, интенсив боғлар ва иссиқхоналар ташкил этиш.
5. Энергия. Қирғизистонда Қамбар Ота-1 ГЭС қурилиш лойиҳасини, Қирғизистонда кўмир конларини ўзлаштириш лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш, Ўзбекистон корхоналари эҳтиёжи учун кўмирни марказлашган ҳолда харид қилиш бўйича шартнома тузиш.
Эслатиб ўтамиз, 26—27 январ кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи бўлиб ўтмоқда. Учрашув якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиб, қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация қилиш жараёни якунланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...