Ўзбекистоннинг Литвадаги элчиси Қадамбой Султонов Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон-Литва ҳамкорлиги, парламентлараро йўналиш орқали ва халқаро кўп томонлама тузилмалар доирасидаги сиёсий мулоқот даражасини оширишга қаратилган қадамлар, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш, икки томонлама муносабатлар турли соҳаларини тартибга солувчи шартномавий-ҳуқуқий заминни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мантас Адоменас Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шеригига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу борада Литва Ўзбекистонни ривожланишнинг устувор ҳамкорлари рўйхатига аллақачон киритган.
Таъкидланганидек, бундай мақом Ўзбекистонга кўрсатилаётган молиявий, техник ва грант ёрдами ҳажмини, Европа Иттифоқининг турли ихтисослаштирилган дастурлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда сезиларли даражада ошириш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...