16:25 / 06.02.2023
155

Нурмуродов: “Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди”

Нурмуродов: “Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди”
Ўзбекистонда 2022 йил давомида инфляция кутилган йиллик 8-9 фоиз эмас, 12,3 фоиз даражасида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Дарё”.

Мамаризо Нурмуродовнинг айтишича, геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви Ўзбекистонда инфляция даражасининг ўсиши ва иқтисодий фаолликнинг секинлашишига сабаб бўлган.

2022 йилда инфляцияни 8-9 фоизга пасайишини кутгандик, лекин ташқи геосиёсий вазиятнинг товарлар, хом ашё маҳсулотларига таъсири ва бунинг оқибатида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, энергия ресурслари нархларининг юқори суръатларда ўсиши ҳисобига инфляция даражаси биз кутгандан юқори шаклланди. 2022 йил якуни бўйича йиллик инфляция 12,3 фоизга тенг бўлди.

Сўнгги ярим йилликда базавий инфляцияда ҳам сезиларли ўсиш тенденцияси кузатиляпти. Бу ўсиш йил якуни бўйича 13,8 фоиз даражасига етди. Базавий инфляция даражасининг юқори бўлиши, иқтисодиётда шаклланаётган инфляцион жараёнларни, кенг қамровли ва узоқ муддатли характерга эга бўлиб бораётганини билдиради. Бу ўз ўзидан монетар сиёсатимизда маълум бир тўғрилашларни киритишни тақозо этади
”, — деди Марказий банк раҳбари.

Мамаризо Нурмуродовнинг таъкидлашича, жорий йилда аксарият ривожланган давлатларда ҳам иқтисодий ўсиш секинлашиши прогноз қилинмоқда.

2023 йилда глобал иқтисодий фаоллик ва асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган давлатлар иқтисодиётининг ўсишида пасайиш билан боғлиқ юқори ноаниқликлар сақланиб қолмоқда. Бу кутаётган иқтисодий кўрсаткичларимиз шаклланишига ҳам маълум жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, халқаро молия институтлари ривожланган давлатларнинг кўпчилигида рецессия ҳолати кузатилишини, уларда 2023 йилдаги иқтисодий ўқиш даражаси 0,5 фоиз миқдорида шаклланишини ёки бўлмаса, ривожланаётган давлатларда олдингига қараганда ўсиш даражаси пасайиши кутилаётгани, яъни 2022 йил даражасида шаклланиши борасида ўзининг қарашларини ифода қилган. Глобал иқтисодий фаолликдаги маълум пессимик элементлар бизнинг ҳам иқтисодий фаоллигимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди
”, — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нурмуродов: “Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди”