09:30 / 08.02.2023
157

Сингапур Ўзбекистон пайвандлаш материаллари ва технологияларини халқаро бозорга олиб чиқади

Сингапур Ўзбекистон пайвандлаш материаллари ва технологияларини халқаро бозорга олиб чиқади
Фото: Dunyo
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Материалшунослик институти ва Сингапурнинг JIT Engineering & Solitions Pte.Ltd компанияси билан мамлакатда яратилган юқори самарали пайвандлаш материаллари ва технологияларини Ҳиндистон ҳамда Жанубий Осиёнинг бошқа мамлакатлари бозорида илгари суриш ва тижоратлаштириш тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувга мувофиқ Материалшунослик институти маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида масъулиятли конструкцияларда (кўприклар, бинолар, технологик иншоотлар ва қурилмалар) ишлатиладиган алюминий қотишмалари, зангламас пўлат ва бошқа металлар учун юқори самарали пайвандлаш материалларини яратиш ва синовларини ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади.

JIT Engineering & Solitions Pte.Ltd компанияси янги маҳсулотлар ва технологияни халқаро бозорга олиб чиқиш ва илгари суриш ишлари билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сингапур Ўзбекистон пайвандлаш материаллари ва технологияларини халқаро бозорга олиб чиқади