Президент қарори: Покистон билан имтиёзли савдо йўлга қўйилади

Президент қарори: Покистон билан имтиёзли савдо йўлга қўйилади
Фото: Президент матбуот хизмати
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–45-сон, 06.02.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 3 мартда Исломобод шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар