11:44 / 10.02.2023
576

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш жадаллаштирилади

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш жадаллаштирилади
Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш жадаллаштирилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, “Газпром” ОАЖ бошқарув раиси А. Миллер ҳамда Қозоғистон Энергетика вазири Б. Акчулаков иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи, хусусан, уч томонлама ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган дастлабки техник кўрик натижалари, етказиб беришнинг мавжуд имкониятлари ҳамда йил январь ойида имзоланган “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Мазкур учрашув якуни билан уч томонлама ўрганишларнинг кейинги босқичини жадаллаштириш ҳамда натижаси бўйича қисқа муддатларда уч томонлама учрашувни қайта ташкил этишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзоланган эди.

Энегетика вазирининг сўзларига кўра, газ қувурга киргандан кейин ҳамма истеъмолчиларга — аҳолига ҳам, барча ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам тарқатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш жадаллаштирилади