Фото: Президент матбуот хизмати
Жиззахдаги йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоят жамоатчилиги вакиллари, нуронийлар ва ёшлар билан мулоқот бўлди. Улар юртимиздаги янгиланишлар, яратилаётган шароитлар самараси ҳақида ўз ҳаёти ва фаолиятидаги муваффақиятлар мисолида сўзлаб берди. Президент уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Йиғилиш сўнгида яна бир муҳим воқеа — 3 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар — Фориш туманидаги «Eco Basalt Group», Жиззах саноат зонасидаги «Mono Electric» ва «Super medical elements» ширкатларидир.
Биринчи корхона базальтдан йилига 5 минг тонна композит қувурлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. «Mono Electric»да 1 минг 500 турдаги электр техника маҳсулотлари, «Super medical elements»да 40 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхоналар ҳисобига, 700 дан ортиқ аҳоли юқори даромадли доимий иш жойига эга бўлади.
Маросимда видеоалоқа орқали корхоналар вакиллари билан мулоқот қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.
Шунинг билан Жиззах вилоятига ташриф якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...