date

Корхона ва ташкилотлар сони 7,4 фоизга ошди

Kostyum kiygan ikki kishi stol ustida qo‘l berib ko‘rishmoqda.

2026 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 580,9 мингтани ташкил этмоқда, деб Uz24.uz хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 мингтага ёки 7,4 фоизга кўпайгани қайд этилган.

Энг кўп корхона ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг сони 110,8 мингтага етган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 54,8 мингта, Самарқанд вилоятида 53,7 мингта ва Фарғона вилоятида 49,4 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилган бўлиб, ҳудудда 16,5 мингта корхона ва ташкилот рўйхатга олинган.

Бошқа ҳудудлардаги кўрсаткичлар қуйидагича шаклланган: Қашқадарё вилояти — 44 492 та, Андижон вилояти — 35 605 та, Бухоро вилояти — 35 223 та.

Шунингдек, Наманган вилоятида 34 035 та, Хоразм вилоятида 32 895 та ва Сурхондарё вилоятида 32 320 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 29 682 та, Жиззах вилоятида 26 916 та ва Навоий вилоятида 24 351 та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Корхона ва ташкилотлар сони 7,4 фоизга ошди