10:22 / 13.02.2023
153

Ўзбекистонда интизомсиз солиқ тўловчилар билан тажриба ўтказилади

Ўзбекистонда интизомсиз солиқ тўловчилар билан тажриба ўтказилади
Солиқ қўмитаси президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида ҚҚС тўлаш бўйича солиқ узилиши аниқланганда солиқ назорати тадбирлари амалга ошириши мумкинлигини маълум қилди.

ҚҚС билвосита солиқ бўлиб, хўжалик юритувчи субъектлар учун унинг нейтраллиги ҳисоб-китоб механизми орқали таъминланиши сабабли, товар (хизмат)лар реализациясининг ҳар бир босқичида солиқ бюджетга тўланиши зарур. Шуни амалга ошириш мақсадида интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашнинг олдини олиш бўйича тажриба ўтказилади.

Қўмита матбуот хизматининг қайд этилишича, бу Европа ва МДҲ давлатларида кенг қўлланиладиган бутунжаҳон амалиётдир. Ушбу мамлакатларнинг солиқ маъмурчилигида товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирида ҚҚС узилишлари аниқланганида, солиқни асоссиз қоплашда нафга эга бўлаётган бенефициарларни аниқлаш учун бундай етказиб бериш жараёнларида иштирок этган барча шахсларга нисбатан қатъий солиқ назорати тадбирлари ўтказилади.

Тажриба доирасида ўтказиладиган солиқ назорати чоралари оммавий характерга эга бўлмайди.

Бироқ сохта тадбиркор — солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни бюджетга тўламаслик шарт-шароитларининг яратилиши товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирининг барча иштирокчиларини, ҳатто улар билан боғлиқ бўлмаган инсофли тадбиркорларни, солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этлиши мумкин бўлган хавф гуруҳига кириб қолишига олиб келмоқда.

Шу сабабли солиқ органларининг вазифаси ҳақиқий бенефициарлар ҳамда уларга алоқадор шахсларни ва ноқонуний қопланган солиқларни аниқлашдан иборат.

Бугунги кунда Солиқ қўмитасининг солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш тажрибаси қўшилган қийматни яратиш ва ўтказиш, шунингдек, ҚҚСни бюджетга тўлаш занжирининг тўлиқ харитасини шакллантириш имконини беради.

Ушбу имкониятдан келиб чиқиб, солиқ узилиши кўрсаткичини қўллаш фақат солиқдан қочишнинг агрессив усулларига мурожаат қиладиган интизомсиз солиқ тўловчиларга нисбатан амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, манзилли ишлар фирибгарлик схемалардан фойдаланган ҳолда асоссиз солиқ нафи олиш билан боғлиқ бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради. Бундай аниқ ва манзилли ишларни амалга ошириш зарурлиги ишбилармон доиралар ва профессионал жамоатчилик вакиллари томонидан ҳам билдирилган”, — дейилади қўмита хабарида.

Ушбу тажриба кенг жамоатчилик ва экспертлар ҳамжамиятини жалб қилган ҳолда ўтказилади ва унинг натижалари, жумладан, дастлабкилари ОАВда ёритилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда интизомсиз солиқ тўловчилар билан тажриба ўтказилади