17:30 / 13.02.2023
389

Эксперт Туркиядаги зилзиланинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини баҳолади

Эксперт Туркиядаги зилзиланинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини баҳолади
6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган даҳшатли зилзила мисли кўрилмаган инсоний ва иқтисодий талафотларни келтириб чиқарди. Bloomberg нашри табиий офат оқибатида Туркия иқтисодиёти 84 миллиард доллар миқдорида зиён кўриши ҳақида хабар берди. Фожиа манзараси тўлақонли намоён бўлиши билан рақамлар ўзгариши мумкин, албатта.

Таҳлилчи Отабек Бакировнинг фикрича, зилзила туфайли Туркиянинг иқтисодий йўқотишлари ЯИМнинг ўртача 2 фоизини ташкил этиши мумкин. Йўқотишлар занжири айрим ёмон эҳтимолларда ЯИМнинг 6 фоизигача етади. Энг кўп жабр кўрган вилоятлар айнан саноат марказлари ҳисобланади. Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб-китобига кўра, 2023 йилда Туркия иқтисодиёти 3 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинаётган эди. Энди ўсиш ё ноль атрофида, ҳатто манфий ҳам бўлиши мумкин.

Эксперт Туркиядаги зилзиланинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири борасидаги мулоҳазалари билан ҳам бўлишди.

«Туркия Ўзбекистоннинг экспорт бўйича учинчи, импорт бўйича бешинчи савдо ҳамкори ҳисобланади. 2022 йилда бусиз ҳам экспорт ва импорт ҳажми қисқара бошлаганди. Зилзила оқибатида саноат имкониятлари ва истеъмол талабининг қисқариши ҳам экспортимизни, ҳам импортимизни камайтиради. Туркия пул ўтказмалари ҳажми бўйича ҳам, меҳнат мигрантлари векторида ҳам Ўзбекистонга сезиларли таъсирга эга. Меҳнат мигрантлари сони бўйича, кирувчи ва чиқувчи ўтказмалар умумий ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринни эгаллайди», – дейди таҳлилчи дастлабки кузатувларига таяниб.

Маълумотларга қараганда, 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда ўзлаштирган хорижий инвестиция ва кредитларнинг 10 фоиздан зиёди ёки 700 млн доллари Туркия ҳиссасига тўғри келган. 2021 йилда эса бу кўрсаткич 1,2 млрд доллардан ошган.

2022 йилда икки давлатнинг ўзаро ташқи савдо айланмаси 3,2 млрд долларни ташкил этиб, шундан 1,5 млрд доллар – экспорт, 1,7 млрд доллари импорт ҳиссасига тўғри келган.

«Умуман олганда, Туркиядаги зилзилани аномал совуқ ва энергетик кризисдан кейинги Ўзбекистон иқтисодиёти учун навбатдаги «қора оққуш» деб ҳисобласа бўлади», – дея хулоса қилади О.Бакиров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Эксперт Туркиядаги зилзиланинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини баҳолади