23:50 / 27.02.2023
271

Тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1700 МВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади

Тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1700 МВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 феврал куни қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Унда қайд этилишича, сўнгги йилларда энергетика бутун дунёда долзарб масалага айланиб бормоқда. Шу боис салоҳиятли давлатлар унинг муқобил йўлларини изламоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада фаол иш олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда энергетика соҳасига 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди. Хусусан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бу йил 18 та шундай станция барпо этилмоқда. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Ўзбекистон президентининг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди. Жумладан, «Яшил энергия» компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.

Мазкур дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди.

Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошланган.

Давлат раҳбари жойларда ишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1700 МВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади