13:50 / 24.03.2023
201

Ўзбекистонга олиб киришда бож нол ставкаси қўлланадиган товарлар тасдиқланди

Ўзбекистонга олиб киришда бож нол ставкаси қўлланадиган товарлар тасдиқланди

“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг нол ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхати тасдиқланди. 

Жумладан:

  • йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
  • пишлоқ ва твороглар;
  • янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарциния;
  • янги олма, нок ва беҳи;
  • буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
  • какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи нол ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати 2023 йил 1 июлга қадар тасдиқланган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонга олиб киришда бож нол ставкаси қўлланадиган товарлар тасдиқланди