10:38 / 30.03.2023
248

Президент қишлоқ хўжалигига оид янги қарорни қабул қилди

Президент қишлоқ хўжалигига оид янги қарорни қабул қилди

Президентнинг «Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Қарор Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, аграр секторда қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабни қондириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини маънан ва жисмонан эскирган техникалар ўрнига замонавий ва ресурстежамкор техникалар билан таъминлашни рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришни мақсад қилади.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-7-сон қарорида назарда тутилган субсидиялар барча маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилади;

- қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорлик субъектларига эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

- халқаро молия институтлари томонидан лизинг компанияларига ажратилган маблағлар доирасида ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини лизингга беришга рухсат этилади;

2023-2024 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси харидини молиялаштириш учун жами 2,6 триллион сўм йўналтирилади.

Бу маблағ қуйидагича йўналтирилади:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июлдаги ПҚ-335-сон қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банкларига жойлаштирилган 100 миллион АҚШ долларидан 2022 йилда ўзлаштирилмасдан қолган 670 миллиард сўм (59 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги маблағ техника хариди учун 10 фоиз ставкада 10 йилга кредит ажратиш учун;

- 800 миллиард сўм (70 миллион АҚШ доллари) – халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун лизинг ташкилотларига жойлаштириш ҳисобига;

- 1,1 триллион сўм (100 миллион АҚШ доллари) – халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига.

Бунда:

- хизмат кўрсатадиган тижорат банклари томонидан лизинг ташкилотларига кредит ажратилишида гаров таъминоти сифатида лизингга бериладиган техникалар ва суғурта полиси қабул қилиниши мумкин;

- халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан харидорларга қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буюртмаси асосида лизингга берилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент қишлоқ хўжалигига оид янги қарорни қабул қилди