10:35 / 05.04.2023
191

Ўзбекистон февраль ойида энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бири бўлди

Фото: Bloomberg

2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари 51,7 тонна олтин сотиб олган. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгаши хабар бермоқда.

Февраль ойида олтин сотиб олган асосий харидорлар қаторидан Ўзбекистон ҳам жой олди. Мамлакат ушбу ой давомида 8,1 тонна олтин сотиб олган.

Энг йирик харидларни Хитой ва Туркия амалга оширган — мос равишда 24,9 тонна ва 22,5 тонна.

Шунингдек, Сингапур (6,8 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) ҳам олтин захираларини яхшигина оширди.

Февраль ойида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлди. Қозоғистон Марказий банки ой давомида 13,1 тонна олтин сотди.

Жаҳон марказий банкларидаги олтин захиралари кетма-кет ўн биринчи ой ўсиб бормоқда.

Ўзбекистон нега олтин сотиб олди?

Ўзбекистоннинг олтин сотиши ёки сотиб олиши асосан нархларга боғлиқ. Марказий банк олтин нархи ошса сотади, нарх пасайса сотиб олади.

Февраль ойида олтин нархлари январга нисбатан пастроқ бўлди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон олтин сотишдан кўра уни сотиб олган.

Март ойида нархлар яна кўтарила бошлади. Бу вазиятда Ўзбекистон яна олтин сотган бўлиши мумкин.

Айни пайтда олтин нархлари бир троя унсияси учун 2 минг доллардан ошиб, бир йиллик энг юқори кўрсаткичга етди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон февраль ойида энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бири бўлди
ePN