16:47 / 10.04.2023
201

Божхона божларида имтиёз берилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди

Божхона божларида имтиёз берилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди

Жорий йил март ойидаги 36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга импорт қилишга 2024 йилгача (яна 2 таси – 2023 йил 1 сентябргача) божхона божининг ноль ставкасини жорий этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилингач, мазкур товарларнинг 24 тури бўйича нархларнинг пасайиши кузатилган.

Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилмоқда. Таъкиланишича, бу таҳлил имтиёз жорий этилгандан кейинги дастлабки 10 кунни (яъни жорий йил 4 апрель ҳолатига) ўз ичига олади.

Нархларнинг пасайиши, айниқса хурмо (16 фоиз), олма, беҳи ва нок (42 фоиз), консерваланган балиқлар (50 фоиз), минерал сувлар (40 фоиз) ҳамда оқ шоколад ёки таркибида какао бўлмаган конфетлар (24 фоиз)да сезиларли кузатилган.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, нархларнинг пасайиши чакана савдода ҳам кузатилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Божхона божларида имтиёз берилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди