13:16 / 30.04.2023
65

Хитой Ўзбекистонда биотехнологияни ривожлантириш учун маблағ ажратади

Хитой Ўзбекистонда биотехнологияни ривожлантириш учун маблағ ажратади

28 апрел, куни II Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Guangzhou Youdi Biotechnology Co., Ltd. компанияси ўртасида биотехнология соҳасини ривожлантиришга қаратилган 40 млн АҚШ доллари қийматидаги меморандум имзоланди.

Меморандум икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда тайёр участкада биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, иккинчи босқичда эса лабораториялар учун реактивлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳамкорлик доирасида биотехнология соҳасида тадқиқот ишлари олиб борилади, инновациялар ва технологиялар алмашинуви амалга оширилади, илмий ва амалий конференциялар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, танловлар ташкил этилади.

Меморандум доирасида 2027 йилга қадар Хитой томонидан биргаликда фаолиятни амалга ошириш учун 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.

Маълум қилнишича, мазкур Хитой компанияси 2010 йилда ташкил этилган ва у иммунодиагностика технологиялари, генетик тестлар, шу соҳалардаги илмий-тадқиқот ишлари ҳамда замонавий технологик тиббий асбоблар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой Ўзбекистонда биотехнологияни ривожлантириш учун маблағ ажратади