Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида 3 май куни ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Германия томонидан тадбирда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Германия энергетика агентлиги, CLAAS, Knauf, Siemens Energy, Lasselsberger, Aurubis, Linde Group, Gunter Papenburg, Falk-Porsche-Technik, Mangold Consulting, DB Engineering, Landesbank, Commerzbank, KfW Bank, Deutsche Bank каби ўттизга яқин энг йирик компания ва банклар раҳбарлари қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Бундай форматдаги мулоқот илк бор 2019 йил январида, давлат раҳбарининг Германияга ташрифи доирасида бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш бўйича бир қатор юқори технологик лойиҳалар ишга туширилди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклик сезиларли равишда фаоллашди.

Мирзиёев учрашувни очар экан, Германия билан муносабатларда юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат қарор топганини алоҳида қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Президент ушбу ташриф давомида эришилган муҳим келишувлар ва истиқболга мўлжалланган режаларни амалга оширишда асосий ролни айнан ишбилармон доиралар ўйнаши мумкин ва лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон жаҳон иқтисодиётидаги кенг кўламли ва жиддий тебранишлар шароитида Германия бизнеси учун самарали ва ишончли макон бўлишга тайёрлигини айтди.

Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди

- Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз. Германиянинг илғор ишланмалари ва инновацион технологияларни Ўзбекистоннинг ресурслари ва инсон салоҳияти билан бирлаштирсак, катта натижаларга эриша оламиз.

Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Хабарга кўра, Германия компаниялари раҳбарлари аниқ таклифларини айтди. Устувор соҳаларда юқори технологик ва инновацион ечимларни жорий қилган ҳолда амалий ҳамкорликни давом эттириш ва кооперацияни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Германияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Президент тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Германия бизнеси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш, умуман, ташриф доирасида эришилган келишувларни амалга оширишни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни тасдиқлашга топшириқ берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар