15:58 / 06.05.2023
87

Саудиянинг 100 нафар етакчи тадбиркорлари бизнес-миссия билан Ўзбекистонга келади

Саудиянинг 100 нафар етакчи тадбиркорлари бизнес-миссия билан Ўзбекистонга келади

Фото: Dunyo

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Ар-Риёд Савдо-саноат палатаси Халқаро ҳамкорлик департаменти бош директори Мансур ал-Ажми билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини ошириш ва ушбу мамлакат ишбилармон доира вакиллари бизнес-миссиясини Ўзбекистонга ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мансур ал-Ажми Ар-Риёд Савдо-саноат палатаси икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада юксалтириш бўйича барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёрлигини маълум қилди. Саудия вакилининг айтишича, Палата барча йўналишлар бўйича бизнесменларни жамлаб, хорижий давлатларга ташрифларни ташкил этиш орқали ўзаро савдо ҳажмларини оширишга кўмаклашади.

Ўзбекистон расмий вакили Улуғбек Мақсудов ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш ҳамда Саудия Арабистони сармояларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этиш мақсадида ушбу мамлакат ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш таклифини билдирди.

Ар-Риёд Савдо-саноат палатаси вакили ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва жорий йилда муҳим йўналишлар бўйича 100 нафар ишбилармон, инвестиция ва савдо вазирликлари ҳамда молиявий жамғармалар вакилларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилишини маълум қилди.

Учрашув якунида, томонлар қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик, тоғ-кон, соғлиқни сақлаш, чорвачилик, боғдорчилик ва савдо-сотиқ каби устувор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш юзасидан келишиб олдилар.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Саудиянинг 100 нафар етакчи тадбиркорлари бизнес-миссия билан Ўзбекистонга келади