date
views 93

Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қиляпти

Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қиляпти

Фото: Dunyo

Мамлакат Бош консуллиги ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси ҳамкорлигида миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари доирасида Германия ишбилармон доиралари билан амалий алоқалар ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Хусусан, IHK Hanau савдо-саноат палатаси раҳбари Салих Тасдирек,  MÜSIАD Hessen e.V уюшмаси раиси Муҳсин Айдин, Planquadrat, Matteco GmbH, Selfus компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида Германия ишбилармон доираларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий сармоядорларга қулайлик ва имтиёзлар яратиш  бўйича олиб борилаётган эътиборга сазовор чора-тадбирлар, солиқ ва божхона талабларини либераллаштириш, республиканинг илмий ва интеллектуал салоҳияти, хомашё ва кўп тармоқли саноат базаси, шунингдек, туризм соҳасига доир атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт