14:47 / 09.06.2023
66

Италия компанияси Ўзбекистон энергетика соҳаси учун қарийб 2,3 млрд евро ажратади

Италия компанияси Ўзбекистон энергетика соҳаси учун қарийб 2,3 млрд евро ажратади

Ўзбекистон Президентининг Италияга сафари доирасида ўтказилган бизнес форумда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва Италиянинг “SACE” кредит агентлиги ўртасида учта йирик шартнома ва битта меморандум имзоланди.

Уларга кўра, жами 2 млрд 263,3 млн еврога тенг 4 та йирик лойиҳа, шу жумладан, Тошкент ИЭСни модернизация қилиш, пойтахтнинг 6 та туманида газ поршенли қурилма ва сув иситиш қозонларини қуриш лойиҳаси, Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик маркази ҳудудида ҳар бирининг қуввати 4,3 МВтга тенг 24 та газпоршенли қурилма ва ҳар бирининг қуввати 130 МВтга тенг бўлган 4 та сув иситиш қозонларини бунёд этиш ишлари амалга оширилади.

Меморандумга асосан эса 1-,3-,5-,6-,7-,8-,9-,10- иссиқлик марказларида когенерацион қурилмалар барпо этиш орқали пойтахт аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади. Мазкур лойиҳа ҳам EPC+F яъни, қуриш ва тўлиқ ишга тушириш даражасида молиялаштириш шартига асосланган.

Қайд этилишича, Тошкент ИЭСни модернизация қилишга оид келишувга кўра, станциянинг мавжуд қувватини 990 МВтга ошириш кутиляпти.

Бунда табиий газни замонавий буғ-газ қурилмалари ҳисобига комбинациялашган циклда самарали ёқишни ташкил этиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш жараёнига босқичма-босқич замонавий ва юқори самарадор технологияларни жорий этиш орқали кўрсаткичларни ошириш, Тошкент вилояти саноат корхоналари ва уй-жой коммунал хўжаликларини ишончли электр энергияси билан таъминлаш белгиланган. Умумий қиймати 544,5 млн еврони ташкил этадиган лойиҳа асосида ҳудуднинг ижтимоий соҳаларини янада ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

– Лойиҳаларга инвесторларни жалб этиш жараёнида халқаро банк ва молия институтлари кўриб чиқилди. Натижада Италиянинг “SACE” кредит агентлиги томонидан берилган таклиф қабул қилинди. Молиялаштиришнинг асосий шартларидан бирига кўра, лойиҳаларда бош пудратчи сифатида Италия компаниялари иштирок этади, – дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Италия компанияси Ўзбекистон энергетика соҳаси учун қарийб 2,3 млрд евро ажратади